Қозоғистон  Хитойга маҳсулот экспортини кенгайтиради

Қозоғистон  Хитойга маҳсулот экспортини кенгайтиради

Қозоғистон  ўзаро савдонинг 6 фоизини бераётган Хитойнинг Шаньдун вилояти билан ҳамкорликни кенгайтиради. Томонлар Астанада бўлиб ўтадиган махсус форум доирасида ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга оид қатор шартномалар имзолаши кутилмоқда. Қозоғистон бош вазирининг вилоят партия қўмитаси котиби Линь У билан учрашувидан сўнг шундай баёнот берилди. Алихан Смаилов таъкидлашича, Қозоғистон ўз товарларини Осмон ости мамлакати бозорларига чиқаришдан, шунингдек, янги йўналишларда иш олиб боришдан манфаатдор.  Шу жумладан, яқинда «Ягона макон, ягона йўл» ташаббуси доирасида Алматидан махсус юк – Қозоғистон арпаси ХХРга юборилди.  Шунингдек, «Хитой - Европа» йўналишида товар экспорти ва хизматлар ҳажмини кўпайтириш кўзда тутилган. Ўз навбатида, Шаньдун вилояти етакчиси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, савдо ва логистика инфратузилмасини бунёд этишда ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари кўплигини таъкидлади. Линь Унинг фикрича, бунинг учун 100 тадан ортиқ Хитой корхонаси  вакиллари келган.

Абдумалик Сарманов таржимаси.