Парламент ислоҳоти
- Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев бир неча йил аввал бошлаб юборган
кенг кўламли сиёсий модернизациядаги қадамлардан бири. У «Кучли Президент –
таъсирли Парламент – ҳисоб берувчи Ҳукумат» концепциясига асосланган. Ваколатли
ҳокимият тармоғининг трансформацияланиши қонунчилик органи фуқаролар
манфаатлари ва иродасини тўлақонли акс эттиришига имкон яратади. Унинг кенг
кўламда муҳокама қилиниши сифатли ҳужжат тайёрлаш имконини беради, дейди
Парламент ислоҳоти ишчи гуруҳи аъзолари.
Елнур
Бейсенбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси
депутати:
- 2019 йилдан
буён Давлат раҳбари бир неча кенг кўламли сиёсий ислоҳотлар пакетини бошлаб
берди. Энг муҳимларидан бири 2022 йилда Президент ваколатлари билан боғлиқ
ислоҳот эди. Жорий парламент ислоҳоти мана шундай тизимли
трансформациянинг давоми ҳисобланади. Бўлғуси муҳокамаларда тилга
олинадиган фикрлардан келиб чиққан ҳолда катта ишлар амалга оширилади. Шунинг
учун биз муҳокамалар очиқ, халқ фикрини ҳисобга олган ҳолда ўтказилиши учун бор
кучимизни берамиз.
Айдос
Сарим, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси
депутати:
-
Йил давомида амалга ошириш лозим бўлган катта ишлар турибди. Ишчи гуруҳ
доирасида регламент белгиланди, таклифларни қабул қилиш тартиби белгиланди.
Бугунги кундан бошлаб ижтимоий механизмлар – Е-гов, Е-ўтиниш ишга тушди,
улар орқали фуқаролар таклиф бера олади. Бундан ташқари, ишимизни имкон қадар
кўпроқ муҳокама ташкил этиш ва сифатли ҳужжат ишлаб чиқиш учун мос шаклда
ташкил этишимиз керак.
Абдумалик Сарманов таржимаси

