Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи давом этяпти. Тошкентда икки давлат раҳбари ўртасида расмий музокара бўлиб ўтди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Шавкат Мирзиёев тор доирада суҳбатлашди. Томонлар икки томонлама стратегик ҳамкорликни муҳокама қилди. Бугунги кунда савдо соҳасида Қозоғистон ва Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг йирик ҳамкорлар ҳисобланади. 2022 йил давомида бу кўрсаткич 35 фоизга ортди ва 5 миллиард долларга яқинлашди.
Таъкидлаш лозимки, аввалроқ давлат раҳбари Тошкентдаги Тўлебий мақбарасини зиёрат қилганди. Қозоқ халқининг буюк фарзанди дафн этилган бино XV аср биринчи ярмида қурилган. Меъморий мажмуа Ўзбекистон пойтахтидаги диққатга сазовор жойлардан бири.
Абдумалик Сарманов таржимаси