Бугунги кунда Қозоғистон Шинжон тумани билан саноат, транспорт, логистика, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа соҳаларда бирга иш олиб бормоқда. Давлат раҳбари таъкидлагани каби, республикамиз Хитой билан ҳар томонлама ҳамкорликни чуқурлаштиришга катта эътибор беради.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Шуни таъкидламоқчиманки, Хитой Халқ Республикаси раиси жаноб Си Цзиньпиннинг ўтган йил октябридаги сафари муваффақиятли ўтди. Биз ушбу ташриф COVID пандемиясидан кейин биринчиси эканлигини ҳисобга олдик. Жуда муҳим шартномаларга эришдик, икки давлат ҳукуматлари, минтақалари раҳбарлари олдида юқори даражада қабул қилинган келишувларни ҳар томонлама муваффақиятли шаклда рўёбга чиқариш масаласи турибди.
Ма Синжуй, Хитой коммунистик партияси шинжон-уйғур мухтор тумани партия қўмитаси котиби:
- Ташрифимдан асосий мақсад – ХХР раиси Си Цзиньпин ва Сизнинг ўртангизда эришилган стратегик келишувларни рўёбга чиқаришдан иборат. Биз Хитой минтақаси сифатида мамлакат ғарбидаги давлатлар билан алоқалар учун масъулмиз. Қозоғистон биз учун энг устувор йўналишлардан саналади. Умуман олганда, Хитойнинг Қозоғистон билан алоқалари Синьцзян орқали ўтади.
Абдумалик Сарманов таржимаси