Астанада  котибият мажлиси ўтказилди

Жаҳон ва анъанавий эътиқодлар етакчилари съездининг Эзгу ният элчилари тушунчасини киритиш, форум миссиясини кенгайтириш. Бугун Астанада бўлиб ўтган жаҳон эътиқодлари арбоблари йиғилишида ушбу ва бошқа дунёдаги энг йирик динлараро мулоқот майдончасини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган ўзгаришлар тасдиқланди. 10 йиллиги нишонланаётган Съездни ривожлантириш концепцияси котибиятнинг 21-йиғилишида тилга олинди.  Секретариат раҳбари тадбирни очаркан Давлат раҳбарининг мурожаатини ўқиб берди. Қосим-Жўмарт Тўқаев инсониятнинг глобал муаммоларини ҳал этишда маънавий етакчиларнинг ўрнини кўрсатиб ўтди. Унинг таъкидлашича, чорловларни енгиб ўтиш учун халқаро хавфсизликнинг янги тизимини ишлаб чиқиш зарур. Президент фикрича, бу мақсадларга эришиш учун тинчлик ва барқарорлик йўлида кураш олиб бораётган глобал кучлар бирлашиши зарур.

Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси:
- Жаҳон ва анъанавий эътиқодлар етакчилари съезди глобал тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлашга алоҳида улушини қўшмоқда. Қозоғистон Республикаси ташқи сиёсатнинг асосий устуворликларидан бўлган эътиқодлараро ва цивилизациялараро мулоқотни илгарилатиш бўйича ташаббусларни қўллаб қувватлайди. Барча иштирокчиларга Жаҳон ва анъанавий эътиқодлар етакчилари съезди котибияти йиғилишида қатнашгани учун самимий миннатдорчилик билдираман.

Анжуманда 23 та  давлатдан келган ислом, христианлик, яҳудийлик, буддавийлик, индуизм, даосизм, синтоизм ва бошқа эътиқодларга сиғинадиган халқларнинг 28 та делегацияси ва халқаро ташкилотлар қатнашди. Меҳмонлар таъкидлашича, Астана дунёнинг маънавий пойтахти сифатида танилиб улгурди. Унда дунё руҳонийлари йигирма йилдан буён инсониятни тинчлик ва бирдамликка чақириб келяпти. Бир даврадан жой олганча бирлашиш ва баҳамжиҳатлик қудратини намойиш қиляпти.

Самир Сўмайя, «Somayavidyavihar» индуизм маркази президенти:
- Жаҳонда террор ҳаракатлари юз бераётган бир даврда ҳар ким ўз ўзига фақат бирлашган ҳолда энг муҳим неъмат – дунёда тинчликка эришиш мумкинлигини таъкидлаши керак. Бу анжуман фақат мулоқот ва тинч музокаралар йўли билан мувозанатга эришиш мумкинлигини кўрсатади. Ахир бизнинг келажагимиз ягона, биз битта сайёрада яшаймиз ва битта оиламиз.  Ипак йўлида жойлашган Қозоғистон кўп асрлар мобайнида турли маданиятларни боғловчи кўприк бўлиб келган.  Ҳозир ҳам Астана шу вазифани бажаряпти.

Таъкидлаш лозимки, маънавий етакчилар 7-съезд якунларини муҳокама қилишди ва навбатдаги съезд 2025 йил кузида ўтказилишини эълон қилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.