Қосим-Жўмарт Тўқаев саноат ва қурилиш вазирига жадал суръатларда табиий офат туфайли бошпанасидан айрилган қозоғистонликларнинг уй-жойларини қайта тиклашни топширди. Ўз навбатида, Қанат Шарлапаев Президентга ФВ ҳудудларида жойлашган туманларда янги уй-жойлар барпо этиш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш якунланганини маълум қилди. Умуман, жорий йилда мамлакатда 18 миллион квадрат метрдан ошиқ уй-жой фойдаланишга топширилиши, янги ипотека дастури татбиқ этилиши режа қилинган, уни молиялаштиришга 300 миллиард тенге ажратилади. Вазир Давлат раҳбарига ишлаб чиқариш саноатидаги ўсиш борасида ҳам ахборот берди.
Қанат Шарлапаев, Қозоғистон Республикаси Саноат ва қурилиш вазири:
– 2024 йилнинг икки ойи якунларига кўра, ишлаб чиқариш саноатида ўсиш 7,4 фоизни кўрсатган, металлургия, машинасозлик ва кимё соҳалари нисбатан кўпроқ ўсган. Айтиб ўтганимдек, ўтган йили Қозоғистондаги конларнинг геологик разведкаси бўйича шаффоф ва очиқ турда аукционлар ўтказдик. Биринчи марта ушбу аукционларда йирик халқаро компаниялар иштирок этди. Бу эса халқаро сармоядорлар томонидан тоғ-кон саноатига сезиларли қизиқиш мавжудлигини кўрсатади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.