Давлат раҳбари Хо-Сунг Сонгни қабул қилди

Давлат раҳбари Хо-Сунг Сонгни қабул қилди

KIA Corporation президенти Хо-сунг Сонг Қосим-Жўмарт Тўқаевга Қўстанайда тўла циклли автомобиль заводининг қурилиши тўғрисида маълумот берди. Корхона 2025 йилда ишга тушиши режалаштирилган. Лойиҳага 90 миллиард тенге инвестиция жалб этилган. Заводнинг лойиҳа қуввати йилига 70 минг автомашинани ташкил қилади. Унинг асосий қисми – 50 мингтаси майда бутловчи қисмлардан йиғилади, бу эса кўп миқдорда маҳаллий маҳсулотдан фойдаланиш имконини беради. Компания республикага автокомпонентлар ишлаб чиқарувчи жаҳоннинг етакчи ташкилотларини жалб этмоқчи. Қозоғистон ҳудудида шундай завод қуриш тўғрисида музокаралар давом этмоқда. Давлат раҳбари таъкидлашича, автосаноатни ва соҳани ривожлантириш учун мутахассислар тайёрлаш республика саноат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.