Жойларда уй-жой қурилишини мувофиқлаштириш учун тезкор гуруҳлар тузилади

Жойларда уй-жой қурилишини мувофиқлаштириш учун тезкор гуруҳлар тузилади

Минтақаларда уй-жойларни, ижтимоий инфратузилмаларни, коммунал хўжалик объектларини тиклаш ишларини мувофиқлаштириш учун Қозоғистон Саноат ва қурилиш вазирлиги учта тезкор гуруҳ ташкил қилди. Улардан биринчиси вазир билан бирга Ақтўбе вилоятига, сўнгра Ақмўла ва Қўстанай минтақаларига боради. 

Меруерт Ибраева, Қозоғистон Республикаси Саноат ва қурилиш вазирлиги расмий вакили:  

- Ақтўбе вилоятида тезкор гуруҳ ҳокимлик томонимдан янги уй-жой қуриш учун ажратилган ер участкалари аҳволини кўрди. Минтақада қурилиш бошлашга тайёр турган 436 ер участкаси бор. Вазир Қанат Шарлапаев маҳаллий тадбиркорлар ва қурилиш компаниялари вакиллари билан учрашди. Улар билан келгуси тиклаш ишлари доирасида олиб бориладиган қўшма ишлар стратегияси муҳокама қилинди.  

Иккинчи тезкор гуруҳ Павлодарга борди, сўнгра Абай ва Шарқий Қозоғистонга йўл олади. Учинчи ғарбий вилоятларни кўздан кечиргач, Шимолий Қозоғистон ва Атирау вилоятига боради. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.