Қозоғистон Покистон бозорига юборилаётган товар турларини 85 тага ошириш, умумий қийматини 500 миллион долларга етказишга тайёр. Шу жумладан, нефть-химия, металлургия, химия, фармацевтика, озиқ-овқат саноати ва машинасозлик соҳалари маҳсулотлари кенгайтирилиши режалаштирилган. Сўнгги 8 ойда Қозоғистон ва Покистон 40 миллион долларга маҳсулот алмашди. Ўсиш 16 фоизга тенг. Исломободда ўтказилган ШҲТ давлатлари бош вазирлари йиғилиши доирасидаги икки давлат бош вазирлари учрашувида мана шундай баёнот берилди. Ўлжас Бектенов покистонлик ҳамкасби Шаҳбоз Шариф билан қишлоқ хўжалик соҳасида ҳамкорлик масаласини муҳокама қилди. Бугунги кунда ушбу давлатга Қозоғистон агросаноати маҳсулотлари экспорти икки марта ошди, 7,5 миллион доллардан кўпроқ кўрсаткичга етди. Республика йилига 2 миллион тонна дон етказиб беришга тайёр. Томонлар «Қозоғистон — Ўзбекистон — Афғонистон - Покистон»мультимодал йўналишини, шунингдек, «Қозоғистон — Туркманистон — Афғонистон - Покистон» транспорт йўлагини ривожлантириш масаласини ҳам муҳокама қилди .
Абдумалик Сарманов таржимаси.