Қозоғистон ва
Эстония логистика, транзит юк ташиш, рақамлаштириш бўйича ҳамкорликни
кенгайтиради. Экспертлар фикрича, дунё савдосидаги ўзгаришлар туфайли
мамлакатимиз эстон товарларини Марказий, Жанубий ва Жанубий-Шарқий Осиё
бозорларига олиб чиқиш учун қулай йўналишлар тақдим этади. Ўз навбатида Эстония
мамлакат агромаҳсулотлари Европа бозорларига чиқиши учун эшикларни очиб бериши
мумкин. Қозоғистон Балтика орқали дон ва мойли ўсимликлар экспортини
кенгайтириши мумкин. Яна бир йўналиш: сув захираларидан фойдаланиш. Эстония замонавий
сув экотизимлари мониторинги воситаларидан фойдаланяпти, келажакда бу
тажрибадан мамлакатимиз фойдаланиши мумкин. Таълим ва стартап-экотизимларида
ўзаро алоқалар ривожланяпти. Аналитиклар таъкидлашича, Эстония рақамли сервислар
бўйича пешқадамлар қаторига киради.
Тимур Қўғабаев,
Maqsut Narikbaev University профессори:
- Эстония аҳоли
сонига нисбатан олганда стартаплар сони энг катта бўлган давлатлар қаторига
киради. Уларнинг муваффақиятли лойиҳалар кам эмас. Эстония барқарор ривожланиш бўйича роудмап ташкил
этишга, рақамли сервисларимизни ривожлантиришда кўмак беради.
Абдумалик
Сарманов таржимаси

