Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев оммавий ахборот воситалари ходимларини касб байрами билан табриклади.
Президент ижтимоий фикр шаклланиши, халқ манфаатларини ҳимоя қилиш ва давлат қадриятларини тарғиб этишда журналистлар ролини алоҳида таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, истеъдодли журналист доимо қўллаб-қувватланади. Президентнинг ОАВ соҳасидаги анъанавий мукофоти - шунинг бир намоёни. «Шубҳасиз, бунга сазовор бўлган фуқаролар номи қозоқ журналистикаси солномасига ёзилади», деди Давлат раҳбари. Бундан ташқари, Қосим-Жўмарт Тўқаев 1 октябрни Радио ходимлари куни деб эълон қилишни таклиф этди.
Абдумалик Сарманов таржимаси