Халқ ишончини оқлаш ва Давлат раҳбари ташаббусларига имкон қадар кўпроқ ёрдам бериш. Палата йиғилишида мажилис спикери Ерлан Қўсшанов депутатлар фаолиятидаги жорий йил устуворликларини тилга олди. Унинг таъкидлашича, Парламент қуйи палатаси иши очиқ бўлиши, қонун ижодкорлари эса сайловчилар билан мулоқот қилиши лозим. Раиснинг таъкидлашича, депутатлар корпуси фуқаролар сектори ва оммавий ахборот воситалари билан тиғиз ҳамкорлик ўрнатиши керак. Минтақаларда эса – жамоат фаоллари билан. Аҳоли билан учрашувлар форматини қайта кўриб чиқиш, қонунлар муҳокамасига нодавлат ташкилотлар, парламентдан ташқаридаги сиёсий партиялар, экспертлар ҳамжамияти, жамоат фикри етакчилари жалб этилиши зарур. Мажилиснинг бутун қонун чиқарувчи фаолияти очиқ ва шаффоф бўлади, дейди Ерлан Қўсшанов.
Ерлан Қўсшанов, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси раиси:
- Депутатлар корпуси фаолиятидаги муҳим йўналишлардан бири – аҳоли фикрини ўрганиш ҳисобланади, биз қонунчилик фаолиятимизда минтақавий аспектни эътибордан четда қолдирмаслигимиз керак. Бу борада ижтимоий таъсирчан қонун лойиҳалари минтақаларда, жойларда муҳокама қилиниши зарур. Бундай қонун лойиҳалари қозоғистонликлар фаровонлигини ошириш нутаи-назаридан кўриб чиқилиши керак.
Абдумалик Сарманов таржимаси