Президент Молиявий мониторинг агентлиги раҳбарини қабул қилди

Президент Молиявий  мониторинг агентлиги раҳбарини қабул қилди

Қозоғистонда жиноий йўл билан топилган даромад ва терроризмни молиялаштириш бўйича фаолиятни баҳолаш жараёни якунланди. ФАТФ стандартларига кўра ўтказилган тадбир давомида намойиш этилган самарали тизим Қозоғистон бизнеси чегаралараро молиявий амалларни бажаришини осонлаштиради. Молиявий мониторинг агентлиги раҳбари Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевга ҳисобот берди. Жанат Элиманов маълум қилишича, Қозоғистон пул ювишга қарши кураш бўйича Осиё-Тинч океани гуруҳида кузатувчи мақомини олди. Бу эса минтақа давлатлари билан самарали ҳамкорлик қилиш имкониятини яратади. Агентлик раҳбари молиявий мониторинг ва 2023-2025 йилларда соядаги иқтисодиётни қонунийлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида гапирди. Бу ҳужжат Ҳукумат томонидан тасдиқланди. Унга кўра савдо, қайта ишлаш саноати, қишлоқ хўжалиги, кўчмас мулк, транспорт соҳасида норасмий амалларни камайтиришга мўлжалланган. Ташкилот йил бошидан буён 94 миллиард тенге миқдорида зарар ўрни қопланиши ва активлар қайтарилишига эришди.

Абдумалик Сарманов таржимаси