30 апрелгача
Президент девони «Қозоғистон Республикаси Президенти тўғрисида» ҳамда «Қозоғистон
Халқ Кенгаши тўғрисида» конституциявий қонунлари лойиҳасини тайёрлайди ва
Давлат раҳбарига танишиш учун топширади. Шу муддат ичида Ҳукумат «Пойтахт
мақоми тўғрисида» ва «Маъмурий-ҳудудий жойлашуви тўғрисида» конституциявий
қонунларни Мажилисга топширади. Бундан ташқари, 1 июлгача Ҳукумат ҳамда бошқа
давлат органлари меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни янги Конституцияга мос шаклга
келтириши зарур. Президент девони раҳбари Давлат раҳбари Фармонини бажариш
доирасида тегишли буйруқни имзолади. Таъкидлаш лозимки, топшириқлар
бажарилишини назорат қилиш Администрации Президент девонининг Давлат-ҳуқуқ
бўлимига топширилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

