Қозоғистон
Президентининг Нью-Йоркдаги биринчи куни воқеаларга бой бўлди. Давлат раҳбари қатор йирик компаниялар етакчилари билан учрашди. Шу жумладан, «Қозатомсаноат» билан ҳамкорлик қилаётган, мамлакат иқтисодига 500
миллион доллар инвестиция киритган, технологиялар трансфертига ёрдам берган
Camecо
трансмиллий компанияси раҳбарлари билан учрашди. Унинг инновациявий усуллари мамлакат учун аҳамиятли.
Қосим-Жўмарт
Тўқаев Goldman Sachs Global Institute глобал масалалар бўйича президенти билан рақамлаштириш ва
сунъий интеллектни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. Американинг етакчи инвестициявий банки рақамли молиявий майдончалар яратишда катта тажрибага эга.
Educational
Testing Service компанияси раҳбари билан учрашувда тест ва билимларни баҳолаш, соҳага СИ жорий этиш масаласи кўтарилди. Амит Севак мамлакатимиз билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди. ЕТS ҳар йили дунёнинг 180 мамлакати учун 50 миллионтадан зиёд тест таайёрлайди.
Маданий ҳамкорлик ва қозоқ маданиятини оммалаштириш
истиқболлари бўйича Қозоғистон Президенти
Смитсон
институти вакиллари билан суҳбатлашди. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон олимлари келгуси йилдан бошлаб унинг тузилмаларида малака
ошира олади.
Саясат Нурбек, Қозоғистон
Республикаси Фан ва олий таълим вазири:
–
«Бўлашақ» дастури доирасида машҳур Смитсон институти базасида антропология, тарих, маданиятшунослик, диншунослик ва бошқа йўналишларда малака ошириш
ишлари амалга оширилади. Тест
ва таълим соҳасидаги дунёда бешқадам бўлган Educational
Testing Service билан яна бир
учраув ўтди. Келажакда
ЯМТнинг мазмунини трансформациялаш масаласи ушбу ташкилот билан бирга амалга оширилади. Келаси йилда Қозоғистонга махсус тадқиқотчилар делегацияси келиши кутиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

