Халқаро матбуот Қозоғистондаги сиёсий трансформация ҳақида

Халқаро матбуот Қозоғистондаги сиёсий трансформация ҳақида

Хорижий ва минтақавий оммавий ахборот воситалари Қозоғистон Президентининг мамлакат сиёсий тизимни модернизациялашга қаратилган ташаббусларини таҳлил қилишда давом этяпти. Диққат марказида — давлат институтларини такомиллаштириш. Нашрлар фикрича, натижада давлат бошқаруви барқарорлиги ва самарадорлиги ортади. Қирғизистоннинг 24.kg ахборот агентлиги Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг вице-президент лавозимини киритиши масаласида тўхталди. У мамлакат учун муҳим ўрин тутади, унинг хизмат вазифаларини Давлат раҳбарининг ўзи белгилаб беради.


«РИА Новости» агентлиги эса қозоғистонлик политолог Андрей Чеботаревнинг интервьюсини чоп этди. У мамлакатда турли давлат ҳокимияти ташкилотлари - президент, парламент, ҳукумат ўртасида мутлақо янгича муносабатлар шаклланаётганини таъкидлаган. Аналитикнинг фикрича, Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг ташаббуслари Қозоғистонда юз бераётган кенг кўламли сиёсий трансформациянинг бир қисми.


Абдумалик Сарманов таржимаси