Қозоғистон энергетика саноатининг сўнгги ютуқлари ва энг янги намунадаги «яшил лойиҳа»лар. Соҳани рақамлаштириш, инвестициявий жозибадорлигини ошириш. Пойтахтда Қозоғистон энергетика ҳафталиги бошланди. XV KAZENERGY Евроосиё форуми доирасида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти давлатларидан келган экспертлар учрашади. МДҲ ҳудудида энергетика хавфсизлиги масаласи муҳокама қилинади. Мазкур анжуман тарихида илк марта Қозоғистоннинг ушбу йўналишдаги ҳамкорлари куни ташкил этилади. Марказий Осиёдаги энергетикага оид энг йирик тадбир нуфузи тобора ошиб бормоқда. Жорий йилда дунёнинг 30 дан зиёд давлатидан йиғилган мутахассислар, 2 минг нафарга яқин делегат қатнашяпти. Анъанавий тадбирда соҳадаги нозик жинс вакиллари ҳам эътибордан четда қолмади. Жорий йилда аёллар энергетика клубининг 10-юбилей форуми ташкил этилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси