Қозоғистон ва яна 3 давлатнинг 15 стартапи Кремний водийсида таълим олади

Қозоғистон ва яна 3 давлатнинг 15 стартапи Кремний водийсида таълим олади

Astana Hub халқаро технопарки ва Draper University ҳамкорлиги доирасида беш ҳафталик акселерация дастури иш бошлади. Шунингдек, Қозоғистондан ташқари Туркия, Қирғизистон ва Монголия стартаплари ҳам бу дастурда қатнашади. Иштирокчилар жиддий саралашдан ўтган. Келиб тушган 200 та аризадан биринчи босқичда 80 таси ажратиб олинди. Улар икки ҳафталик онлайн-акселерацияда қатнашди. Сўнгра атиги 15 таси Америкага, жаҳондаги инновациялар марказига йўл олди. Унда иштирокчилар интенсив дастур асосида ўқийди, айни вақтда инвестиция жалб этиш ҳамда лойиҳаларини жаҳон бозорларида масштаблаштириш имкониятига эга бўлади.

Абай Абсамет, Astana Hub халқаро технопарки бошқарувчи директори:

- Бу компаниялар турли соҳаларда иш юритиш ниятида. Сунъий интеллектга боғлиқ, блокчейн-технология базасида маҳсулот чиқаришга мўлжалланган, виртуал мавжудликка йўналтирилган лойиҳалар бор. Шартли қилиб айтганда, 3Д-принтерлар чиқарадиганлар ҳам, тиббий тадқиқотлар учун тиббий ускуналар чиқарадиганлар ҳам улар ичида топилади. Ҳар томонлама ўрганилган, жуда истиқболли лойиҳаларнинг барчаси истиқболли соҳаларда иш юритишни режалаштирган.

Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда Астана Хабда 1100 дан зиёд компания рўйхатдан ўтказилган, уларнинг 200 дан зиёди – Қозоғистон резиденти эмас. Сўнгги беш йил ичида халқаро технопарк даромади 1,2 миллиард долларни ташкил қилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси