Президент МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий учрашувида қатнашди

Президент МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий учрашувида қатнашди

Қосим-Жўмарт Тўқаев МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди. Қозоғистон Президенти амалий ташриф билан Санкт-Петербургда бўлди. Тадбирда, шунингдек, Россия, Беларусь, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон президентлари қатнашди. Саммитда томонлар олдиндаги фаолият йўналишлари ва Ҳамдўстлик доирасида давлатларнинг ўзаро манфаатли ҳамкорлигини равнақ топтириш истиқболларини муҳокама қилди. Шу билан бирга, йил якунлари сарҳисоб қилинди. 2024 йилда ташкилотга Россия раислик қилди. МДҲ давлатларида ЯИМ ўсиши 4,7 фоизни ташкил қилган, маҳсулот айланмаси эса  уч чоракда 11 фоизга ошган. Келаси йили раислик Тожикистонга ўтади.

Абдумалик Сарманов таржимаси