Қосим-Жўмарт Тўқаев С. Жаркешовни қабул қилди

Қосим-Жўмарт Тўқаев С. Жаркешовни қабул қилди

Қозоғистонда исботланган газ захиралари ҳажми ортмоқда. Йил охиригача Анабай кони ишга тушиши режалаштирилган, бундан ташқари, Придорожное кони устида иш давом этмоқда. Бугун йилнинг биринчи ярми бўйича олиб борилган ишлар тўғрисида «QazaqGaz» миллий компанияси раҳбари Санжар Жаркешов Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевга ҳисобот берди«Бейнеу – Бўзой – Чимкент» магистрал газопроводи иккинчи линиясининг қурилиши ва Хитой билан тузиладиган янги экспорт шартномаси тўғрисида ҳам маълумот берди. Қабул ниҳоясида Президент ички бозорга газни барқарор етказиб беришни топширди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.