Энди вазирлар ва ҳокимлар аҳоли билан мунтазам учрашув ўтказиб туради. Мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев тегишли фармонни имзолади. Мудофаа вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигидан бошқа барча марказий ижро органлари аҳоли фикрини ҳисобга олган ҳолда, учрашувлар санаси ва вақтини белгилаши лозим. Бу жадвал ҳар йили 10 январгача ҳукумат томонидан тасдиқланади. Шошилинч ва кутиш мумкин бўлмаган ҳолатлар юз берган тақдирда марказий органлар раҳбарлари жамоатчилик билан режадан ташқари йиғилиш ташкил қилиши мумкин. Шунингдек, улар ижтимоий тармоқлар орқали аҳоли билан мунтазам мулоқот қилиши зарур. Ҳужжатда онлайн-учрашувлар регламенти аниқ кўрсатиб берилган. Унинг чорак қисмида маъруза ўқилади, қолган вақт ўзаро савол-жавобларга бағишланади. Бундай учрашувлар якуни ҳар олти ойда ҳукумат йиғилишида кўрилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.