Президент Марат Қарабаевни қабул қилди

Президент Марат Қарабаевни қабул қилди

Транспорт вазирлиги жорий йилда Қозоғистондан Европа, Осиё ва Яқин Шарқ давлатларига 19 та янги авиайўналиш очиш ниятида. Соҳа вазири Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев темирйўлларда 5 та йирик лойиҳа: Дўстиқ - Мўйинти, Алмати айланма линияси, Дарбаза - Мақтаарал, Аягўз – Бахти ва Қизилдар – Мўйинтида иш давом эттирилиши ҳақида ҳисобот берди. Давлат раҳбари қабул ниҳоясида Марказ – Ғарб автойўли қурилишини жадаллаштириш, Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой йўлагини кенгайтириш, Транскаспий йўналишига алоҳида эътибор қаратиш, транспорт секторига сармоя жалб этишни топширди.  


Марат Қарабаев Қозоғистон Республикаси Транспорт вазири:


– Транскаспий халқаро транспорт йўналишига эътибор қаратилди. Ўтган йил якунларига кўра, йўлак бўйлаб ташилган юк ҳажми 62 фоизга ўсди. Авиация соҳасига келсак, ўтган йили хусусий инвестициялар ҳисобига 3 та аэропорт тўла модернизация қилинди. Жорий йилда 4 та ҳаво дарвозаси қурилади. Президентга темирйўлларни ривожлантириш режалари бўйича ҳисобот берилди. Жорий йилда 125 та вокзал таъмирланади.


Давлат раҳбари Коррупцияга қарши кураш агентлиги раҳбари Асхат Жумағалинни ҳам қабул қилди. У ўз идорасининг йилнинг биринчи чорагида олиб борган ишлари бўйича ҳисобот берди. 2025 йилда давлатга 15 миллиард тенге қийматга эга активлар қайтарилган. Президентга агентлик ижро қўмитаси таркибига февраль ойида кирган Коррупцияга қарши кураш органлари ҳамжамияти ва бошқа халқаро ташкилотлар билан бирга олиб борилган ишлар ҳақида маълумот берилди


Абдумалик Сарманов таржимаси