Астанада Ишчи касблар йили доирасида қатор тадбирлар ўтказилади

Астанада Ишчи касблар йили доирасида қатор тадбирлар ўтказилади

Астанада Ишчи касблар йили доирасида 100 тадан зиёд тадбир ўтказилади. Асосий воқеаларнинг бири сифатида касбий маҳорат чемпионатини кўрсатиш мумкин. Унда 15 та таълим даргоҳида 49 малака бўйича 500 дан зиёд одам қатнашади. Ғолиблар шу йилнинг кузида Миллий чемпионатга йўл олади. Бундан ташқари, юқори синф ўқувчиларини коллежлар базасида ўқитиш лойиҳасини фаол кенгайтириш мўлжалланяпти. У ерда ўқувчиларда тикувчи, новвой, ошпаз, сартарош, гулдаста, мебель мутахассиси, электр-газ кавшарловчи ва бошқа шу каби ўнта касбдан бири бўйича касбий амалий малака шаклланади. Курслар охирида аттестат ва малакаси бўйича гувоҳнома берилади. Шунингдек, коллежларнинг халқаро сертификат олишига алоҳида эътибор қаратилади, уларда янги имкониятлар марказлари очиш, иш берувчиларнинг янги кадрлар тайёрлашда қатнашиши бўйича ҳам иш юритилади. Айни вақтда, Астанада кулинария, тикувчилик, гастрономия чемпионатлари, ижодий танловлар, спорт беллашувлари ва фестиваллари ўтказилади. Улар бутун дунё аҳли эътиборини Астанага қаратиши кутиляпти, дейди мутахассислар.

Акмарал Хон, Астана шаҳар Маориф бошқармаси Техник ва касбий таълим бўлими раҳбари:

- Шунингдек, биз WorldSkills касбий маҳорат шаҳар танловини ўтказмоқчимиз. Унда коллеж, мактаб ўқувчилари қаторида алоҳида таълим эҳтиёжларига эга шахслар ҳам қатнашади. Шунингдек, жорий йилда AstauFest халқаро танловини ташкил қиламиз. Бу йилнинг асосий мақсади аниқ: биздаги барча тадбирлар ишчи касблар нуфузини оширишга, ёшларни иқтисоднинг реал секторига жалб этишга қаратилган. Шунингдек, иш берувчиларнинг ишчи касблар бўйича кадр тайёрлаш юзасидан таълим даргоҳлари билан бирга ишлашини рағбатлантириш кўзда тутилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси