Тўғизқумалақ бўйича энг кучлилар Қозоғистон терма жамоасига киради. Ақтауда ўқувчилар ва талабалар ўртасида қадимий қозоқ ўйини бўйича жамоавий биринчилик ўтказиляпти. Республика биринчилигида икки шаҳар ва саккиз минтақадан жами 80 та спортчи иштирок этяпти. Таъкидлаш лозимки, йил бошидан буён тўғизқумалақ бўйича 7та беллашув, шунингдек, Осиё ва Қозоғистон кубоги ўтказилди. Навбатдаги мусобақа 7 ноябрда тугайди.
Жандаулет Жанабилов, беллашув иштирокчиси:
- Иштирокчилар яхши тайёргарликдан ўтган. Ҳар бир жамоа мамлакат чемпиони бўлишни истайди. Муваффақиятдан умидвормиз. Ғалаба учун бор кучимиз берамиз.
Даулет Абдикарим, Тренер:
- 80 спортчидан 3 таси халқаро даражадаги спорт устаси. 2 нафари Қозоғистон Республикаси спорт устаси. Қолганлар – усталикка номзод. Ой охирида Ақтўбеда 6-жаҳон биринчилигини ўтказамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси