Қозоғистонга
Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан келди.
Пойтахт аэропортида уни Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт
Тўқаев кутиб олди. Россия Президенти самолётини давлат чегарасини кесиб
ўтганидан кейин Астана аэропортига қўнгунича Ҳаво мудофааси кучларининг қирувчи
самолётлари кузатиб келди. Президент самолёти трапи олдида фахрий қоровул
ротаси саф тортди. Владимир Путин ва расмий делегация аъзоларини икки давлат
байроқчаларини кўтарган болалар ҳамда барабанчилар кутиб олди. Учиш-қўниш
йўлаги узра Россия ва Қозоғистон байроқлари ўрнатилган вертолётлар учиб ўтди. Аэропорт
терминалида дўмбирачилар ва халқаро танловлар лауреати Радмир Хайбуллин Россия
етакчиси учун Қурманғази куйлари ҳамда рус мусиқий асарларидан иборат попурри
ижро этди.
Эслатамиз,
бугун давлат раҳбарлари Қозоғистон ва Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик
шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг аҳволи ва уларни мустаҳкамлаш
истиқболларини муҳокама қилади. Шунингдек, Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо
давлатлар раҳбарлари иштирокида Евроосиё иқтисодий форуми. 29 май куни эса Олий
Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

