Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Монголиада қатор учрашувлар ўтказди

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Монголиада қатор учрашувлар ўтказди

Улан-Баторда Қозоғистон Президенти Монголия Буюк Давлат Хурали раиси билан учрашди. Қосим-Жўмарт Тўқаев қонун чиқарувчи органлар ўртасидаги мулоқот қозоқ-монгол муносабатларини илгари суришда муҳимлигини таъкидлади, депутатлар дўстлик гуруҳларининг парламентлараро алоқалардаги ўрнини кўрсатиб ўтди. Раис ўз навбатида ўзаро алоқаларни мустаҳкамлар ва шартнома-ҳуқуқ базасини кенгайтириш устида ишлашга тайёрлигини билдирди. Президент, шунингдек, Монголия Бош вазири билан ҳам учрашди. У икки давлат ҳукуматлари олий даражадаги музокараларда эришилган келишувларнинг сифатли рўёбга чиқарилиши учун куч сарфлаши кераклигини таъкидлади. Бош вазир ўз навбатида Монголия Ҳукумати биргаликда ишлашга тайёрлигини билдирди. Унинг таъкидлашича, Улан-Батор Қозоғистоннинг тараққиёт тажрибасини ўрганаяпти.


Абдумалик Сарманов таржимаси