Қозоғистон Ҳукумати 2025 йилда 19 та қонун лойиҳаси ишлаб чиқади

Қозоғистон Ҳукумати 2025 йилда 19 та қонун лойиҳаси ишлаб чиқади

2025 йилда Қозоғистонда 19 та қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Ҳукумат йиғилишида Адлия вазири Азамат Есқараев маълум қилишича, шулардан 13 тасида мавжуд қонунларга ўзгариш киритилади ва 6 тасида янги таҳрирда берилади. 12 қонун лойиғаси Президент топшириқларини бажаришга оид. Шу жумладан, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида», тиббий суғурта, телекоммуникациялар ва маълумотлар устида ишлаш бўйича қонунлар ишлаб чиқилади. Сайлов қонунчилигини такомиллаштириш ва ТЭМ соҳасини ривожлантиришга боғлиқ ўзгаришлар амалга оширилади. Келгуси йилда Парламентга «Давлат хизмати тўғрисида» қонун лойиҳаси киритилиши мўлжалланган.

Азамат Есқараев, Қозоғистон Республикаси Адлия вазири:

- Қонун лойиҳаси сервис ва мижозларга мослашиш тамойилларидаги давлат хизмати моделини яратишни кўзда тутган. Унда олдиндан фаоллик кўрсатиш, якуний натижани кўзлаш, давлат хизматида гибрид моделдан фойдаланган ҳолда профессионалликка эришиш кўрсатилганАйни вақтда, ҳар йили ишлаб чиқиладиган республика бюджети ва Миллий жамғармадан кафолатланган трансферт бўйича қонун лойиҳалари режа лойиҳасидан ўрин олган.

Абдумалик Сарманов таржимаси