Миланнинг Ла Скала театри биринчи скрипкачиси Лаура Марцадори пойтахтда концерт беради. Қозоғистон ва Италия ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган, «Итальян параллеллари» деб аталган мусиқий оқшом «Астана Опера» театри саҳнасида ўтказилади. Санъаткор Антонио Вавильдининг машҳур асари - «Йил фасллари»нинг интерпретациясини ижро этади. Аввалроқ у пойтахт театри камер оркестри ижросида янграганди. Мусиқачилар опера яккахонлари билан бирга кеча меҳмонлари учун ажойиб дастур тақдим этган, унга машҳур итальян операларининг ария ва дуэтлари киритилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.