2022 йили ялпи ички маҳсулот ўсиши 3 фоиздан ошади, 2023 йилда эса 4 фоизлик кўрсаткичга эришилади. Бош вазир Алихан Смайилов Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев раислигида бўлиб ўтган йиғилишда ижтимоий-иқтисодий тараққиёт режасини тақдим этди. Ҳукумат берган маълумотга кўра, иқтисодиётнинг номинал ўсиши 103,6 триллион теңгеден 120,7 триллион тенгега етиши кутиляпти. Шунингдек, 2023-2025 йилларга мўлжалланган республика бюджети лойиҳаси муҳокама қилинди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.