Астанада Суриянинг келажаги билан боғлиқ музокараларнинг навбатдаги босқичи ўтказилди. Қозоғистон пойтахтида халқаро музокараларнинг 22-босқичи ниҳоясига етди. Улар муваффақиятли ўтказилди, дея маълум қилди Қозоғистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари. Алибека Бакаев таъкидлашича, деэскалация зоналари, зид томонлар ўртасида тарангликни пасайтириш каби барча музокара мақсадларига тўла эришилди. Бу эса сурияликларнинг одатдаги ҳаётга қайтиши учун имкониятлар очади.
Эслатамиз, Астана жараёнида 11 делегация, шу жумладан, Сурия Ҳукумати, мухолифияти, кафил давлатлар: Россия, Туркия ва Эрон, халқаро кузатувчилар делегациялари иштирок этишди. Музокаралар якунига кўра қўшма баёнот қабул қилинди. Кафил давлатлар Сурияда вазиятни барқарорлаштиришда Астана жараёнининг аҳамиятини алоҳида таъкидлашди. Шунингдек, Яқин Шарқдаги вазиятнинг таранглашиши Араб республикасига салбий таъсир кўрсатишини айтишди. Томонлар Суриянинг суверенитети, мустақиллиги, бирлиги ва ҳудудий яхлитлиги бўйича тутган мавқеини тасдиқлашди ҳамда 2025 йилнинг биринчи ярмида Астанада музокараларнинг 23-босқичини ўтказиш ҳақида келишиб олишди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.