Қозоғистон Президенти ИҲТТ Бош котиби билан учрашди

Боао Осиё форуми доирасида Қосим-Жўмарт Тўқаев Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти Бош котиби Матиас Корман билан учрашди. Давлат раҳбари таъкидлашича, Қозоғистон  бу ташкилот билан ҳамкорликни кенгайтиришга катта эътибор билан қарайди. Мамлакат ўзининг иқтисодий сиёсатини ИҲТТ стандартлари асосида юритиш ниятида. Қозоғистон  қатор муҳим ҳужжатларни имзолади ва ҳозир ташкилотнинг бошқа мажбурий ҳуқуқий воситаларини қабул қилиш жараёни давом этяпти. Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистонда ИҲТТнинг минтақавий офисини очиш лозимлигини таъкидлади. Ўз навбатида Матиас Корман ташкилотнинг Осиё давлатлари, шу жумладан, Қозоғистон билан ҳар томонлама ҳамкорликни мустакамлаш ниятини билдирди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.