Қозоғистон
Президенти VII New Silk Way халқаро транспорт-логистика бизнес-форуми доирасида телекўприк форматида «Дўстиқ-Мўйинти» темирйўли иккинчи линиясига старт берди. Бу мустақиллик даврида қурилган энг йирик магистраль
бўлиб, Қозоғистон учун стратегик аҳамиятга эга. Эслатамиз,
линия Қозоғистонни Хитой билан боғлайди. Янги йўл юк ташув ҳажмини 5 марта ошириш имконини беради. Шу тариқа, экспорт товарлари етказиб бериш муддати қисқаради, транзит салоҳияти кенгаяди.
Қосим-Жўмарт
Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Биз бугун «Дўстиқ-Мўйинти» темирйўли иккинчи линияси очилишига гувоҳ бўляпмиз. Бу жуда муҳим инфратузилмавий лойиҳа бўлиб, Қозоғистон
транспорт-логистика тизими ривожланишига ва унинг самарадорлигини оширишга
катта туртки беради. 35 йил аввал «Дўстиқ-Алашанькоу» лойиҳаси ишга тушганди.
Қозоғистон ва Хитой темирйўлларининг ўзаро туташиши мамлакатимиз учун тарихий
воқеа бўлган.
Мамлакатимиз Евроосиёнинг энг йирик транзит хабига
айланди. Қозоғистон ҳудуди орқали Шимолни Жануб, Ғарбни Шарқ билан боғловчи 5
та темирйўл йўлаги ўтади. Бунга сармоя киритиш ҳисобига эришилди. 10 йил ичида соҳага 35 миллиард доллар инвестиция келтирилди. Ва бу ишлар давом этади. Темирйўл соҳаси қаршисида кенг кўламли ишлар
турибди, дея таъкидлади Қосим-Жўмарт
Тўқаев. Унда рақамлаштириш ва сунъий интеллект
технологиялари жорий этиш ишлари фаол давом этяпти.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси
Президенти:
- Келажакда 5 минг километр темирйўл қурилиши ва 11 минг километри таъмирланиши мўлжалланган. Бугунги кунда «Мўйинти-Қизилжар» қурилиши давом этяпти. Қизилжар станциясида Ақтау портигача бўлган йўл модернизация қилинади. Бу йўналиш Транскаспий халқаро транспорт йўналишининг асосий қисми бўлади. Бундай чора-тадбирлар пировардида Европа ва Осиё ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлайди, Трансқозоғистон темирйўл йўналиши ва Ўрта йўлак ривожланишига туртки беради.
Абдумалик Сарманов таржимаси

