Қозоғистон халқининг
87 фоизи маъқуллаган янгиланган Асосий қонун жамият талабини акс эттиради ва
сиёсий ислоҳотларнинг асосий босқичи ҳисобланади. Бухорода Мажилис
раиси Ерлан Қўшанов конституциявий референдум
мазмуни тўғрисида гапирди.
У Қозоғистон ва Ўзбекистон парламентлараро ҳамкорлик кенгашининг учинчи
йиғилишида иштирок этди. Томонлар парламентларнинг
олий даражада эришилган келишувларни рўёбга чиқаришдаги хизматларини
кўрсатиб ўтди. Анжуманда мамлакатлар
савдо-иқтисодий
алоқалари, энергетика,
экология ва рақамлаштиришдаги муносабатларга
асосий эътибор берилди. Шу жумладан, технологик ҳамкорлик,
Astana Hub ҳамда
Ўзбекистон IT Парки ўртасида
ҳамкорлик тилга олинди. Шунингдек, аграр сектор ва «яшил» иқтисодга эътибор қаратилди.
Кенгашнинг кейинги йиғилиши Туркистон шаҳрида ўтказилади.
Ерлан Қўшанов,
Қозоғистон
Республикаси Парламенти Мажилиси раиси:
- Қозоғистон Ўзбекистон билан кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлашга катта эътибор беради. Давлат раҳбарлари сиёсий иродаси туфайли стратегик ҳамкорлик, иттифоқчиликнинг намунали модели яратилди. Алматида бўлиб ўтган ўтган йиғилишда иқтисодий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдик, эришилган натижаларни сақлаб қолиш ва янада юксалтириш ҳақида фикр алмашдик. Маданият, таълим ва туризм каби соҳаларда алоқалар муҳимлигини тилга олдик.
Абдумалик Сарманов таржимаси

