Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Чимкент шаҳрига амалий сафар билан борди. Давлат раҳбари учинчи мегаполисдаги янги аэропорт терминали билан танишди. Мамлакат жанубида авиация хаби яратилиши минтақадан, шу жумладан, Европа ва Осиё давлатларига амалга ошириладиган йўналишлар сонини 17 дан 59 гача ошириш имконини беради. Сўнгра Президент Almaar Logistics замонавий савдо-логистика марказига борди. У Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой транспорт йўлаги яқинида жойлашган. 24 минг квадрат метр майдонга эга кўп вазифали омборлар мажмуаси маҳсулот сақлашга мўлжалланган илғор технологиялар билан жиҳозланган. Бундан ташқари, Давлат раҳбари қишлоқ хўжалик кўргазмасида бўлди. Шаҳада 50 тадан зиёд қайта ишлаш корхонаси мавжуд, 2024 йилда улар 168 ярим миллиард тенге қийматга эга маҳсулот чиқарди. Қосим-Жўмарт Тўқаевга, шунингдек, турк ва поляк компанияларига қарашли иссиқхона мажмуалари қуриш лойиҳалари тақдим этилди. Сафар давомида Президент янги Coca-Cola заводига ҳам борди. Давлат раҳбари ишлаб чиқариш жараёни билан танишди, минтақа иқтисодини кўтаришга хизмат қилувчи инвестициявий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш кераклигига урғу берди.
Шунингдек, Қосим-Жўмарт Тўқаев Shymkent City яқинилаги паркда кўчат ўтқазди. Умуман олганда, келгуси йилларда мегаполисда яна бир миллионта ниҳол парваришланади. Президент Хитой инвестори таклиф этган чиқиндиларни йўқотишга мўлжалланган завод лойиҳаси билан танишди. Корхона бир кеча-кундузда минг тоннагача маиший чиқиндини бартараф этади ва электр қуввати ишлаб чиқаради. Қосим-Жўмарт Тўқаев конгресс-холл фаолияти билан танишди. У оммавий-маданий тадбирларга мўлжалланган. Шу ернинг ўзида ҳунармандлар ва устахоналар ҳам ишлаб турибди. Давлат раҳбарига шаҳардаги рақамли ечимлар тўғрисида маълумот берилди. Тақдим этилган лойиҳалар қаторида мамлакатда тайёрланган светофорларни бошқаришнинг интеллектуал тизимини ва Avtobys рақамли майдончасини кўрсатиш мумкин. Ҳозир Чимкентда кузатув видеокамералари ва юқори тезликдаги интернет ишга тушириляпти. Улар йўл ҳаракати ва жамоат тартибини кеча-кундуз назорат қилиш имконини беради.
Президентга мегаполисни ривожлантириш бўйича истиқболли шаҳарсозлик
режаси тақдим этилди. Шу жумладан, янги
Марказий стадион, перинатал марказ ва бошқа
ижтимоий объектлар қурилади. 2035 йилгача Чимкентда кўп квартирали уй-жой улуши 60 фоизга етиши мўлжалланган. Давлат раҳбарига «Ақжайиқ»
кичик
туманидаги квартира намойиш этилди.
Йил
охиригача бу ерда 35 та уй-жой
мажмуаси бунёд этилади.

