Бош вазир ўринбосари Ерали Туғжанов Давлат раҳбарига «Қозоғистонликлар даромадини ошириш дастури»нинг амалга оширилиш аҳволи тўғрисида ҳисобот берди. Биринчи яримйиллик якунларига кўра, бюджетдан маош олувчи, квазидавлат сектори ва бизнес тузилмаларида ишловчи ходимлар ойлиги оширилган. Янги иш ўринлари ҳам очилмоқда, бу инвестлойиҳалар амалга оширилгани ҳисобига бўлган. 1 июлга келиб, 250 мингга яқин янги иш ўрни очилган, йил охиригача эса бу рақам 444 мингга етади. 2025 йилга бориб, яна 2 миллиондан ошиқ одам иш билан таъминланиши режа қилинган. Бош вазир ўринбосари Қосим-Жўмарт Тўқаевга даромадга эга бўлмаган фуқароларнинг иқтисодиётга ижтимоий интеграциялашувига доир чора-тадбирлар ҳақида ҳам ахборот берди. Улар малака ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича қўшимча таълим олиш имкониятига эга бўлади. Учрашув охирида Президент аҳоли даромадини ошириш муҳимлигини таъкидлаб, Ҳукуматга ушбу масалани назоратда тутишни топширди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.