У халқ ижодиёти ва қозоқ ёзувчилари асарларидан парчаларни инглиз тилига таржима қилди ва аудио форматга ўтказди. Натижада, «Менинг исмим Хўжа» қиссаси ҳамда «Алдар кўса ва хасис бой», «Асан ва Усен» эртаклари персонажлари халқаро мулоқот тилида гапира бошлади.
Замзагуль Туйтина, 38-лицей мактаби инглиз тили ўқитувчиси, астана шаҳри:
- Агар бирор одам билан у тушунадиган тилда гаплашсангиз, фикрларини билиб оласиз. Агар она тилида гаплашсангиз – қалбини англаб етасиз. Менинг усулим туфайли қозоқ тилли болалар бутун бошли сўз бирикмалари ҳамда ибораларни ёдлаб олади. Шунингдек, қаҳрамонлар, масалан, Том Сойер ва Хўжа образларини таққослайди.
Хорижий тилни ўрганишга бўлган янгича ёндашув ўқувчиларнинг тил ўрганишига ижобий таъсир кўрсатди, дарсларни ўзлаштиришига ёрдам берди. Муаллиф ишларидан электрон форматда ҳам фойдаланиш мумкин. Бунинг учун телефон камераси махсус QR-кодга йўналтирилиши зарур.
Мерей Турсинбай, 38-лицей мактаби ўқувчиси, астана шаҳри:
- Бу жуда қулай восита. Ҳозир ҳамманинг мобиль телефони бор. Ушбу усул ёрдамида биз жаҳон адабиётини қозоқ адабиёти билан таққослаймиз. Менга айниқса «Менинг исмим Хўжа» асарининг таржимаси жуда ёқади.
40 йиллик тажрибага эга ўқитувчи аввалроқ Абай ижоди асосида инглиз тили дарслари бериш усулини ишлаб чиққанди. Замзагуль Туйтина яқин келажакда «Қўзи Кўрпеш ва Баян сулу» асарини таржима қилмоқчи.
Абдумалик Сарманов таржимаси