Миллий статистика бюроси тарқатган маълумотга кўра, икки миллион нафардан зиёд қозоғистонлик онлайн тартибда аҳоли саноғида иштирок этди. Респондентларнинг энг кўп қисми Алмати ва Қизил Ўрда вилоятлари ва Алмати шаҳридан. Энг ками: Манғистау ва Атирау минтақаларидан. Эслатамиз, ўз ихтиёри билан аҳолини рўйхатдан ўтказишда қатнашмаганларнинг уйига борилади. Ҳовлиларни айланиб чиқиш 1 октябрдан 30 октябргача давом этади. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари улар хавфсизлигини таъминлайди. Эслатамиз, барча саволлар билан 1446 рақами орқали call-марказга мурожаат этиш мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси