Қосим-Жўмарт Тўқаев Алмати шаҳрига қилган амалий сафари давомида уч бренддаги автомобиллар йиғиладиган завод қурилишига старт берди. Президентга лойиҳа паспорти тақдим этилди, майда бутловчи қисмлардан машиналар йиғиладиган бўлажак завод макети кўрсатилди. Завод 2024 йилнинг тўртинчи чорагида очилиши кутиляпти. Ишлаб чиқариш биноларининг умумий майдони 100 минг квадрат метрдан зиёд бўлади. Учта автобренднинг ҳар бири учун алоҳида кавшарлаш ва йиғиш цехи бунёд этилади. Янги завод фойдаланишга топширилгач, йилига 90 мингта автомобиль ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Умумий инвестиция ҳажми 100 миллиард тенгедан ошади.
Абдумалик Сарманов таржимаси