Қозоғистон ва Қирғизистон ўзаро инвестицияларни рағбатлантиради ва ҳимоя қилади. Мажилис икки давлат ҳукуматлари ўртасида тузилган шартномани ратификация қилди. Ҳужжат қулай инвестициявий иқлим яратиш ва бевосита хорижий сармоя келишини рағбатлантиришга қаратилган. Шартнома инвесторларга тегишли шартлар асосида ҳуқуқий кафолатлар беради. Унда халқаро арбитражга мурожаат этиш ва хорижий инвестицияларга адолатли муносабатда бўлиш каби механизмлар кўзда тутилган. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон Қирғизистоннинг учинчи энг йирик савдо ҳамкори бўлиб, ўзаро товар айланмаси ўтган йили 1,7 миллиард долларни ташкил қилди. Қозоғистона экспорти 10 фоизга ўсди ва 1 миллиард 300 миллион долларни ташкил қилди.
Алибек Қуантиров, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари:
- Бу ўзаро иқтисодий алоқаларнинг барқарорлигини кўрсатади. Қозоғистон Миллий банки берган маълумотга кўра, 2024 йилнинг 9 ойида Қирғизистондан 4,8 миллион доллар хорижий сармоя жалб этилди. Бу эса 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 18 фоизга кам. Қозоғистон инвесторлари қўшни мамлакатга 2024 йилнинг 9 ойида 48 миллион доллар сармоя киритди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

