Президент «Астана» халқаро молиявий маркази бошқарувчисини қабул қилди

Президент «Астана» халқаро молиявий маркази бошқарувчисини қабул қилди

«Астана» халқаро молиявий маркази 11 миллиард доллар жалб этди, шундан 3,5 миллиарди 2023 йил ва жорий йилнинг биринчи чорагида келтирилди. Бошқарувчи Ренат Бектуров Давлат раҳбарига иш натижалари тўғрисида маълумот берди. Ўтган йили марказда рўйхатдан ўтганлар сони 670 тага кўпайди. «Астана» халқаро молиявий маркази таркибида 78 та давлатдан келган 2 минг 600 та фирма ишлаб турибди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ташкилотни янада ривожлантириш вазифасини берди. Шу жумладан, минтақага яшил «молиялаштириш»ни олиб кириш ва Ўрта йўлак”нинг салоҳиятини ошириш орқали бунга эришиш мумкин.

Ренат Бектуров, «Астана» халқаро молиявий маркази бошқарувчиси:

- ЖиЭфСиАй рейтинги бўйича биз Марказий Осиё ва Шарқий Европа минтақасида «яшил молия» бўйича биринчи ўриндамиз. Таъкидлаш лозим бўлган йирик шартномалар қаторида Қозоғистон Тараққиёт банкининг тарихдаги биринчи 100 миллиард тенге қийматга эга «яшил» еврооблигацияларини кўрсатиш мумкин. Ҳисобот якунига кўра, Давлат раҳбари халқаро молиявий марказни минтақавий молия хаби сифатида ишлатиш, халқаро молия марказлари орқали инвестиция жалб этиш, халқаро саҳнада илгарилатилиши, фаолликни оширишни топширди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.