Қозоғистоннинг тенге илу бўйича терма жамоаси Осиёда биринчи ўринни олди. Ушбу миллий от спорти бўйича илк қитъа биринчилиги Алмати вилоятида ташкил қилинди. Унда осиёлик спортчилар билан бирга Россия ва Венгрия атлетлари ҳам иштирок этди. Уч услуб бўйича 10 давлат бўйича вакиллари куч синашди. Икки кун давом этган беллашувларда миллий терма жамоа Рахат Қамбаров тенге илу бўйича пешқадам бўлди. Чемпионат арафасида Тенге илу халқаро федерацияси тузилганди. Унга Қозоғистон, Хитой, Монголия ва Венгриядаги спортчиларни ўзида жамлаган миллий ҳамжамиятлар аъзо бўлди.
Ром Ауесхан, Монголия миллий спорт турлари ҳамжамияти президенти:
– От спорти жадал ривожланаётган Корея, Янги Зеландия, Бангладеш, Болгария каби давлатларда тенге илуга қизиқиш катта. Қозоғистон спортнинг бу турини ривожланиш борасида катта имкониятларга эга. Мамлакатнинг ҳар бир тумани, вилоятида спорт мактаблари ишлаб турибди. Уларда ёшлар, катталар ўртасида турли беллашувлар ўтказиляпти.
Амангельди Абдиқадиров, Тенге илу
халқаро федерацияси президенти:
– Бундай мусобақалар турли давлатлар ўртасида маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши сўзсиз. Ҳамда мазкур спортнинг Қозоғистон ва бошқа давлатларда ривожланишига ёрдам бериши муқаррар.
Абдумалик Сарманов
таржимаси.