Ислом тараққиёт банки мамлакатимиз сув хўжалигига 1 миллиард доллар сармоя киритади. Маблағ сув таъминоти тизимларини янгилаш учун ишлатилади. Астанада бўлиб ўтган учрашувда шундай баёнот берилди. Томонлар махсус протоколни имзолади. Натижада, 9 та минтақада сув тошқини оқибатлари бартараф қилинади.
Нурлан Байбазаров, Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазири:
- Мамлакатдаги сув таъминоти тизими янгиланади. Натижада, сув тошқинларига қарши самарали курашиш, суғориладиган ерлар майдонини кенгайтириш имконияти туғилади. Янги сув резерватлари пайдо бўлади, каналлар қазилади. Сув омборлари барпо этилади. Ески инфротузилма тўлиқ тузатилади. Октябрь ойининг бошида тегишли лойиҳа бўйича шартнома имзоланади.
Умуман олганда, Форс кўрфази инвесторларига турли йўналишлардаги 250 тадан
зиёд лойиҳа тақдим этилди. Уларнинг умумий инвестициявий қиймати 10 миллиард
доллардан зиёд. Гуруҳ аъзолари бирга лойиҳаларни рўёбга чиқариш ниятини
билдирди.
Анас Айссамий, Ислом Тараққиёт банки Мамлакатлар бўйича
дастурлар бош директори:
- Сув захираларидан ташқари, транспорт секторида ҳам
ишлаш ниятидамиз. Қатор банк лойиҳаларини
амалга оширамиз. Гуруҳимиз ташкил этилганидан
буён 1,6 миллиард доллар ҳажмида лойиҳалар молиялаштирилди. Фақат 2024-2026 йилларда
Қозоғистонга 3,65 миллиард доллар сармоя ажратиш режалаштирилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси