Президент архиви Конституциянинг 30 йиллигига кўргазма ташкил қилди

Президент архиви Конституциянинг 30 йиллигига кўргазма ташкил қилди

Қозоғистон Конституциянинг 30 йиллигини нишонлашга тайёрланяпти. Юбилей шарафига республика бўйлаб 30 тадан зиёд йирик тадбир ўтказилади. Шу жумладан, Президент архивида давра суҳбати ташкил қилинди. Депутатлар, судьялар ва олимлар мамлакат асосий қонуни аҳамиятини тарихий материаллар асосида талқин қилишди. Улар таъкидлашича, Конституцияда тилга олинган қадриятлар мамлакатнинг барқарор ривожланиши пойдеворига айланди. Конституциявий суд фаолиятига ҳам эътибор қаратилди. Мавзуга мос кўргазмада Конституция лойиҳалари, эксперт хулосалари, фуқароларнинг таклифлари намойиш қилинди. Уларнинг ҳар бири асосий қонун қандай шаклланганини, унинг қозоқ давлатчилиги тикланишида тутган ўрнини эслатади.

Шўлпан Тлепина, Қозоғистон Республикаси Президенти архиви Илмий ва амалий тадқиқотлар маркази Истиқболли тадқиқотлар сектори мудири:

- Аввало бу ерда фуқароларнинг, фуқаролик жамияти ташкилотлари, давлат бошқаруви идоралари, хусусий шахсларнинг хатлари, мурожаатларининг асл нусхалари тақдим этилди. Уларнинг ҳар бири ўзига хос, бетакрор. Кўплаб таклифлар Конституция лойиҳаси муҳокама қилинган даврда келган эди. Хорижда рўйхатдан ўтказилган дипломатик идоралардан олинганлари ҳам бор.

Абдумалик Сарманов таржимаси