Бугун уларнинг самолёти Астана аэропортига қўнди. Ушбу ҳаво кемасида Қозоғистон Ғазиантепга гуманитар ёрдам юборган эди.
Таъкидлаш лозимки, сал аввалроқ Алматига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари ва Фалокатлар тиббиёти маркази ходимлари келганди. Эслатамиз, 7-19 февраль кунлари улар Туркияда юз берган даҳшатли зилзила оқибатларини бартараф этиш ва Нурдағи, Ғазиантеп ва Хатайда харобалар ичидан одамларни қутқариш учун жўнаб кетганди. Астана, Алмати, Қарағанди ва Ақмўладан бўлган қутқарувчилар ва шифокорлар, жами 100 мутахассис бу тадбирда қатнашди. Фавқулодда вазиятлар вазирлигида таъкидлашларича, берилган вазифалар тўла адо этилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси