Ёшлар миллий анъаналарни ўрганмоқда

Ёшлар миллий анъаналарни ўрганмоқда

Миллий анъаналарни оммалаштириш. Туркистон вилоятида яшовчи ҳунарманд Алмагул Есенқулова намат маҳсулотлар ясаш сирларини, қуроқ тикиш техникасини ёш авлодга ўргатишга қарор қилди. Ўзига хос санъат клубини ривожлантириш учун давлат грантини ютиб олди. Чевар машғулотларда ўқувчилар билан бирга қуроқ кўрпа, ёстиқ, сумка ва ёпинчиқлар тикади.

Алмагул Есенқулова, ҳунарманд:

- Кўпчилик ота-оналар илтимосига биноан клуб очдим, чунки ҳозирда болалар телефонга, интернетга боғланиб қоляпти. Бу ерда улар қўл ҳунарини ўрганиди, тасаввурига эрк беради.

Ақтаулик Абуғали Минбаев ҳам давлат грантига эга бўлган. У болаларга тасвирий санъатни ўргатади. Рассом студияни ижарага олди, иш учун керакли ашёларни харид қилди. Ранг-тасвир дарслари ҳафтада икки марта, ўйин шаклида ўтказилади. Мураббий истеъдодли болаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида йил охирига қадар бадиий кўргазма ташкил этиш ниятида.

Ақмаржан Тинишбек, 2-синй ўқувчиси:

- Катта бўлганимда, стилист бўлмоқчиман. Шу тўгарак туфайли чиройли расм чизишни ўрганаман. Ҳозир мевалар расмини чизишни ўрганяпмиз.

Хуршида Абдуллаева таржимаси