«Кўринмас шаҳар» кўргазмаси мухлисларни кутмоқда

«Кўринмас шаҳар» кўргазмаси мухлисларни кутмоқда

Пойтахт ҳаёти шиддати туфайли маҳаллий аҳоли кўзи илғамай қолаётган шаҳар! Қозоғистонлик рассомлар Нур-Султонни ўзига хос тарзда намойиш этишга қарор қилди. Зафар аркасида «Кўринмас шаҳар» деб аталган кўргазма очилди. 5 нафар санъат устаси ўз ишларини намойиш этди.

Кўргазмага ташриф буюрган томошабинлар турли услубларга мансуб асарлар билан таниша олади: дижитал арт, саунд арт, бўртма расм ва инсталляциялар. Улардан бирида ўз қўли билан тайёрланган маҳсулотни сотаётган нуроний кексалар тасвирланган, бошқасида кўп қаватли уйлар қурилиши, учинчисида одамлар билан тўлиб-тошган автобуслар акс этган. Шаҳарга кўчиб келаётган ёшларнинг орзуси – шахсий хонадонлар ҳам кўрсатилган. Кўргазма пойтахт нимадан иборат эканлиги хусусидаги саволларни метафора кўринишида берган, дейди ташкилотчилар. Рассомлар кундалик ташвишлар ичида кўмилиб, кўринмай қоладиган жиҳатларни муҳрлаган. Кўргазма 20 августгача давом этади.

Айсулу Шайкенова, рассом:

- Одатда шаҳримизни муҳташам, расмий бинолар шаклида тасаввур қилишади. Пойтахтни иш жойи, қандайдир ҳар жиҳатдан саришта шаҳар, дейишади. Ўз ишларимизда биз одамлар бир қарашда кўрмай ўтиб кетадиган нарсалар ҳақида ҳикоя қиламиз. Масалан, менинг асарим Талдикўл ҳақида, унинг борлигини ҳамма ҳам билавермайди. Ҳозир эса уни қуритиб, ўрнида бинолар қуришмоқчи. Бу муаммога кўпчилик эътиборини тортишни истадим.

Абдумалик Сарманов таржимаси