Чимкент 2021 йил ва 2022 йилнинг биринчи чорагида асосий капиталга инвестициялар жалб этишда пешқадамлик қилди. Мегаполис 462 миллиард тенге сармоя киритди, дея маълум қилди Қозоғистон Бош вазири расмий сайти. Кейинги поғоналарда Ақтўбе ва Қўстанай вилоятлари. Бу кўрсаткич бўйича энг қуйи поғоналарни Шимолий Қозоғистон, Ғарбий Қозоғистон ва Қизил Ўрда минтақалари эгаллади. Давлат органлари орасида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги биринчи ўринда. Вазирлик тегишли режани 108 ярим фоизга адо этди. 893 миллиард тенге сармоя киритди. Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги ҳамда Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазирлиги кучли учликдан жой олди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.