Қосим-Жўмарт Тўқаев уч нафар қозоғистонликка вафотидан кейин мамлакатнинг олий мукофоти - «Халқ қаҳрамони» унвонини бериш тўғрисида Фармонни имзолади. Уларнинг ворисларига Олтин юлдуз ва «Ватан» ордени топширилади. Юртдошларимиз Тулеуғали Абдибеков, Александр Несмиянов ва Ибраим Сулейменов Улуғ Ватан уруши йилларида жасорат намуналарини кўрсатган. Уларни бир неча марта Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига тақдим этишган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.