«Ахмет Байтурсинов ва Алаш». Прагада қозоқ олими, маърифатпарвари, сиёсат ва жамоат арбобининг 150 йиллигига, шунингдек, Алаш ҳаракати меросига бағишланган китоб тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу асар илк маротаба чех ва инглиз тилларига таржима қилинди. Тўпламга қозоқ маданиятининг ёрқин арбоблари ва замонавий алашшунос олимлар асарлари киритилган. Учрашув иштирокчилари чиқишларида Ахмет Байтурсиновнинг юртимиз тарихидаги алоҳида ролига урғу бериб ўтилди.
Йиржи Шима, профессор:
- Бугунги тадбирда қатнашишдан, Қозоғистоннинг таниқли фарзанди - Байтурсинов ҳаёти-фаолияти ҳақида янада кўпроқ маълумот олиш имкониятига эгалигимдан мамнунман. Ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган Алаш Ўрда тарихини ўрганиш ҳам қувонтиради, зеро, бу ҳаракат жуда аҳамиятли, бу Қозоғистон тарихининг ажралмас қисми.
Абдумалик Сарманов таржимаси