Қозоғистонда миллий дўмбира куни нишонланади

Қозоғистонда миллий дўмбира куни нишонланади

Июлнинг биринчи якшанбасида Қозоғистонда миллий дўмбира куни нишонланади. Мамлакат бўйлаб байрамга бағишланган турли тадбирлар, челленжлар ўтказилади. Улар қаторида пойтахтда ташкил этиладиган кенг кўламли дўмбирачилар намойиши ҳам бор. Унда 40 нафар ёш мусиқачи биргаликда «Ерке силқим» ва «Кимешек» куйларини ижро этади.

Ержан Ерсайинули, "Ижтимоий тотувлик" коммунал давлат корхонаси бош эксперти:

- Қозоқ ва дўмбира – узвий тушунчалар. Қозоқ халқида шундай нақл бор: "Қозоқ қозоқ эмас, ҳақиқий қозоқ – дўмбира". Байрам арафасида ёш дўмбирачилар челленжини ташкил қилдик. Шу тариқа, улғайиб келаётган ёш авлод орасида миллий қадриятларни тарғиб этиш ниятидамиз.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.